Шайхонтоҳур туманидаги ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда «Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида портлаш бўлгани айтилмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан ФВВ маълумот берди.
Бугун, 9 декабрь куни соат 06:00 да Тошкент шаҳар Шойхантохур тумани «Кўкча» МФЙ Г.Узоқов кўчасида жойлашган савдо дўконларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:09 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 06:16 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 20 кв.м майдонда енгил конструкциядан қурилган озиқ-овқат дўкони ёниб зарарланган. Воқеа жойида ҳеч қандай портлаш ҳолатлари рўй бермаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter