Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шўрчида даҳшатли қотиллик: гумондор Россияга қочиб кетган

Шўрчида даҳшатли қотиллик: гумондор Россияга қочиб кетган

Кеча, 6 апрель куни соат 18:30ларда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Яккабоғ маҳалласининг хонадонларидан бирида ваҳшийларча пичоқланган она-боланинг жасади топилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, 1965 йил туғилган Х.Х.нинг жасади бўйин соҳасига ўткир тиғли жисм билан етказилган тан жароҳатлари ҳамда унинг қизи 1992 йил туғилган М.З.нинг жасади юқори нафас йўллари ва бўйин аъзоларига ўткир тиғли жисм ёрдамида етказилган тан жароҳатлари билан топилган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а,ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси томонидан гумондорга нисбатан маҳаллий ва халқаро қидирув эълон қилинган.

Аниқланишича, гумондор Н.С. жавобгарликдан қутулиш мақсадида Сурхондарё вилоятидан Тожикистонга ўтиб, у ердан Россияга кетган. Гумондор шахс Москва вилоятининг Домодедово аэропортида қўлга олинган.

Ҳозир гумондорни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг