Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда сигарет чекиб ухлаб қолган маст фуқаро ёнғинда ҳалок бўлди

Сурхондарёда сигарет чекиб ухлаб қолган маст фуқаро ёнғинда ҳалок бўлди

Фото:«Uz24.uz»

25 март куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшаган Б.Н.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин қисқа муддатда ўчирилган. 

Ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси Б.Н.нинг жасади топилган. Воқеа тафсилотларига кўра, ёнғин хонадон эгаси уйида маст ҳолда сигарет чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққан.

Ҳозирда ИИВ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳодиса Қашқадарёда ҳам рўй берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг