Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказида ёнғин чиқди (видео)

Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказида ёнғин чиқди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Бугун, 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази биносида ёнғин юз берди.

Хабар берилишича, ёнғинни бартараф этиш учун камида 5 та махсус ўт ўчириш машинаси жалб этилган.

Ёнғин сабаблари ва оқибатлари ҳақида расмий хабар берилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига рамзий тамал тоши қўйган эди.

Қарийб 10 гектарни эгаллаган ушбу муассаса илмий-маърифий марказ бўлади.

Бино ертўласида музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни реставрация қилиш хоналари режалаштирилган. Биринчи қаватда кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари жойлашади. Марказий фойега Усмон Қуръони қўйилади. Иккинчи қаватдан ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва бошқа хоналар ўрин олади.

Президент Шавкат Мирзиёев охирги марта 20 ноябрь куни ушбу марказга яна бир бор ташриф буюрган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг