Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

Иллюстратив фото: Xabar.uz

21 июн куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 38-сонли йўналишда ҳаракатланаётган «King Long» русумли автобус ҳайдовчиси Шота Руставели кўчаси бўйлаб Жанубий вокзал томон кетаётиб, тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойидан светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида югуриб ўтган 2000 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи ҳодисадан сўнг автобусни зудлик билан тўхтатиб, жабрланувчини тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказган.

Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг