Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда аёл эркак ҳамкасбини ўлдириб қўйди

Тошкентда аёл эркак ҳамкасбини ўлдириб қўйди

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 00:30 атрофида 26 ёшли К.Г.(аёл) ўзи ишлаб келаётган Яшнобод тумани Торариқ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойида ҳамкасбини пичоқлаб қўйди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур оилавий ошхонада аёл ўзи билан бирга ишловчи 28 ёшли, маст ҳолатдаги М.С. (эркак) билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, аёл ошхона пичоғи билан М.С.нинг қорин қисмига бир маротаба зарба бериб, тан жароҳати етказган.

Натижада, М.С. олган тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида М.С.да «Қорин ўнг олд деворини тешиб кириб жигарни шикастлаган санчиб-кесилган жароҳати, ички ва ташқи қон кетиш» каби жароҳатлар аниқланганлиги ва ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Г.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Г. процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг