Тошкентда Captiva уриб юборган одам воқеа жойида жон берди
![Тошкентда Captiva уриб юборган одам воқеа жойида жон берди](https://xabar.uz/static/crop/1/8/920__95_1835919795.jpg)
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Captiva уриб юборган пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмгани ҳақида ЙҲХБ хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса 8 июнда, соат 00:10 ларда Яшнобод туманининг «Дўстобод» МФЙ Султонали Машҳадий кўчаси 216-уй қаршисида юз берган. 1983 йилда туғилган (эркак) К.С. Captiva русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1985 йилда туғилган пиёда — Э.Х.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳатлари олган пиёда воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter