Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда мактаб ўқувчиси бошқарган BYD автобусга урилди

Тошкентда мактаб ўқувчиси бошқарган BYD автобусга урилди

Фото: ЙҲХХ

Тошкентда ўсмир йигит бошқарувидаги BYD йўловчи автобусига урилди.

Жорий йилнинг 15 июн куни тонгги вақтда Тошкент шаҳридаги 64-сонли мактабнинг тўққизинчи синфини битирган икки нафар синфдош BYD русумли автомобилни давлат рақамларини ечиб, бошқарган.

Вояга етмаган ҳайдовчининг тажрибасизлиги оқибатида автомобил «Yutong» русумли йўловчи ташиш автобусининг орқа қисмига келиб урилган. Бу вақтда автобус ичида йўловчилар бўлмагани сабабли ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳолат юзасидан транспорт воситасини ҳужжатларсиз бошқарган йигитнинг отасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

ЙҲХХ ушбу шахсларнинг қонунбузарликларидан жабрланган фуқаролардан яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига ёки 102 рақамига мурожаат қилишларини сўраган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда вояга етмаган шахсларнинг автомобил бошқариши ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Шу йилнинг май ойида ўсмир йигит бобосининг Malibu-2 русумли автомобилини бошқариб, уч нафар 10 ёшли қизни уриб юборганди. Оқибатда қизлардан бири ҳодиса жойида ҳалок бўлган, қолганлари эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг