Тошкентда пойга уюштирган икки йигит 10 суткага қамалди
Тошкентда пойга уюштирган йигитлар 10 суткага қамалди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ хабар берди.
Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги йўл қатнов қисмида пойга уюштириб, фуқароларнинг ҳаётини хавфга қўйган ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини кўпол равишда бузган икки йигитга жазо тайинланди.
Бошқармага 22 март куни соат 03:40 да Lacetti ва Onix автомобилларида пойга уюштирилаётгани, ҳаракат қоидалари билан бирга жамоат тартиби бузилаётгани юзасидан тезкор маълумот келиб тушган.
Мазкур кўчадаги камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида ўтказилган суриштирувлар давомида Lacetti`да 27 ёшли Рамиз Исломов ва Onix`да 21 ёшли Азимжон Абдусатторов бўлгани аниқланган.
Шу куннинг ўзида машиналар жарима майдонига қўйилган. Ҳужжатлар судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди қарорига кўра, икки йигитнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter