Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Spark» одам уриб юборди

Тошкентда «Spark» одам уриб юборди

Жорий йилнинг 10 февраль куни тахминан соат 17.00 да 2002 йилда туғилган Ш.Ш. ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 20 C 625 DA бўлган «Spark» русумли автоуловни Мустақиллик шох кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётганда, йўлни бегиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1986 йилда туғилган Б.Н.ни уриб юборган.

Натижада пиёда олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Тошкент вилояти филиалига «қўшма шикастланиш, 3–бўйин умуртқаси ёпиқ синиши» каби оғир тан жароҳатлари билан касалхонага олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг