Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тотализаторга алоқадор ўттиздан ортиқ сайтга кириш чекланди

Тотализаторга алоқадор ўттиздан ортиқ сайтга кириш чекланди

2021 йилда тотализатор ва букмекерлик фаолиятига оид 100дан ортиқ реклама бартараф этилди. 30дан ортиқ сайтга кириш чекланди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот котиби Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди.

2021 йилда ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг олдини олиш мақсадида 27 мингга яқин ўрганиш ўтказилиб, 15 минг 486 ҳолатда камчилик аниқланди ва бартараф этилди.

Ўтказилган ўрганишларда 102 та ҳолатда тотализатор ва букмекерлик фаолияти рекламаси аниқланган ва уларнинг барчаси бартараф этилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 30 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди.

Савдо ва умумий овқатланиш объектлари ташқи ва ички қисмида реклама қилиниши тақиқланган маҳсулотларга, яйне тамаки, алкогол, электрон сигарет, пиво ва бошқа реклама-ахборотларини жойлаштириш ҳолатлари бўйича олиб борилган 2 611 та ўрганишлар давомида 1 минг 71 та ҳолатда аниқланган камчиликлар бартараф қилинган. Шуниндек дарахтларга ўрнатилган 3 416 та ноқонуний реклама ва эълонлар олиб ташланиши таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг