Туркияда гиламга ўралган жасад ёнидан Ўзбекистоннинг 3 фуқаросига тегишли ҳужжатлар чиқди

30 май куни Истанбул шаҳрининг Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги бош консулхонаси хабар берди.
Аёлнинг шахсини аниқлаб бўлмаган. Воқеа жойидан ичида Ўзбекистоннинг 3 фуқаросига тегишли ҳужжатлар бўлган аёллар қора сумкаси топилган.
Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб бораётган жиноят-қидирув бўлими ходимлари билан алоқалар ўрнатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter