Ўзгидромет огоҳлантиради: 6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Ўзбекистоннинг баъзи тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет тезкор ахборот берди.
2025 йил 31 декабрдан 2026 йил 5 январга қадар кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг қуйидаги ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинган:
🔹Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
🔹Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
🔹Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
🔹Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
🔹Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
🔹Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter