Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вафот этган аёл невараси туғилишидан олдин тирилди

Вафот этган аёл невараси туғилишидан олдин тирилди

Фото: «Daily Mirror»

AҚШнинг Мэриленд штати фуқароси, саккиз марта буви бўлиш шарафи насиб этган Кэти Паттен қарийб бир соат жонсиз ётди ва қизи набирасини дунёга келтиришидан олдин тирилди. Бу ҳақда Daily Mirror хабар бермоқда.

Паттенга шифохонадан қўнғироқ қилиб, қизи Стейси Файфер фарзандли бўлаётганини хабар беришганида гольф ўйнаётганди. Aёл туғуруқ пайтида қизини қўллаб-қувватлаш учун шу заҳоти Файфернинг ёнига шошилди. Aммо шифохонага етиб келганидан сўнг кутилмаганда юрак хуружи юз берди.

Шифокорлар аёлни тез ёрдам бўлимига олиб кетишди. Паттенга сунъий нафас юборишди ва кислородли ниқоб тақишди. Шифокорларнинг хатти-ҳаракати керакли натижа бермади. Аёл 45 дақиқа клиник ўлим ҳолатида ётди —  унинг юраги уришдан тўхтаганди.

Худди шу пайт Паттеннинг қизи шошилинч Кесар кесишга тайёргарлик кўраётганди. Файферни операция қилишдан олдин онаси бирдан ҳушига келди. Тирилган аёл қизининг хонасига шошилди ва кўп ўтмай набираси дунёга келди. Янги туғилган чақалоққа Aлора деб исм қўйишди.

«Менга яна бир имконият бергани учун миннатдорман. Энди энг яхши буви бўламан. Қайтиш — бу яшашга бўлган иккинчи имконият ва бу жуда катта масъулиятдир», — деди Паттен.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг