Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир «самосуд»га оид видео тарқалди

Яна бир «самосуд»га оид видео тарқалди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда яна бир «самосуд»га оид лавҳа тарқалди. Унда яхшигина калтакланган ўрта ёшдаги эркак юз-кўзлари қон ва ярим ялонғоч ҳолатда трактор тиркамасида олиб кетилаётгани акс этади. Энг ёмони, «айбдор»нинг бўйнига худди ҳайвондек арқон боғлаб қўйилган...

Воқелик қачон ва қаерда юз бергани номаълум. Фақат автоулов рақамидан «самосуд» Навоий вилоятида бўлганини тахмин қилиш мумкин.

Ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳозирча баёнот бергани йўқ.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг