Юнусободда 15 ёшли ўсмирнинг жасади топилди
![Юнусободда 15 ёшли ўсмирнинг жасади топилди](https://xabar.uz/static/crop/2/4/920__95_2494435782.jpg)
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 15 яшар ўсмирнинг жасади топилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, 7 феврал куни соат 17:40 да 102 рақамига тушган хабарга кўра Юнусобод туманидаги ўз уйида 15 яшар Н.Э.нинг бўғилиш излари билан жасади топилган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилди.
Тергов–тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 20 ёшли Э.А. ушланган. Жиноятнинг содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter