Зангиотадаги ёнғин беш соатда ўчирилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида содир бўлган ёнғин бартараф этилди.
Бугун 10 сентябрь куни соат 14:15 да Зангиота тумани, «Эркин» МФЙда жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин ўчириш экипажлари томонидан ёнғин соат 17:00 да қуршаб олиниб, соат 18:56 да батамом ўчирилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Ёнғинни бартараф этиш жараёни Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев назоратида амалга оширилди, дейилади хабарда.
Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter