Зарафшонда қарғаларнинг оммавий ўлими қайд этилди
Зарафшон шаҳрининг «Олтин водий» газетасига аҳоли томонидан қарғалар «қабристони» ҳақида маълум қилинган. Бу ҳолат шаҳарнинг «Марварид» кўчасидаги йўл ёқасида (мўлжал: Зарафшон қурилиш бошқармаси маъмурий биноси, гипермаркет тугалланмаган қурилиш объекти) аниқланган.
Бу ерда шаҳарликлар кўплаб қарғалар ўлиб ётганига гувоҳ бўлишган.
Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ободонлаштириш, ветеринария бўлими ҳамда экология инспекциясига мурожаат қилинган. Мутасадди ташкилотлар воқеадан бехабар эканлиги, аммо яқин орада ўрганилиб, қарғалар ўлимига нима сабаб бўлганига изоҳ берилишини маълум қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter