Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Фото: iStock

«Ҳуқуқий ахборот» телеграм-канали 1 октябрдан қонунчиликда бўладиган айрим ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра:

  • Давлат хизматчиларининг хизмат сафарини ташкил этиш «hrm.argos.uz» орқали амалга оширилади.
  • Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида қисқа муддатли курслар жорий этилади.
  • Номзодларни судяликка тайёрлаш Одил судлов академиясининг 6 ойлик курсларида ташкил этилади.
  • «Яшил макон» платформасида очиқликни таъминлашда янги механизмлар жорий этилади.
  • Пенсияга оид хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш орқали кўрсатилади.
  • Оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.
  • Мопед ва скутерларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг