Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижондаги «қийноқ иши» бўйича тергов ҳаракатлари якунланди — Бош прокуратура

Андижондаги «қийноқ иши» бўйича тергов ҳаракатлари якунланди — Бош прокуратура

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Шу йилнинг май ойида ўғриликда гумон қилинган фуқаро А. Абдукаримов Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлимининг бир неча нафар ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этганидан хабарингиз бор. 

Катта шоу-шувга сабаб бўлган мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, тергов ҳаракатлари Бош прокурорнинг шахсий назорати остида марказий маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олингани хусусида ҳам хабар берган эдик.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунига етди. Унга кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судига мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104, 206, 227, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, 5 нафарига «қамоққа олиш» ва 1 нафарига «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг