Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Асакабанк»нинг Андижон филиали мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Асакабанк»нинг Андижон филиали мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: uzreport.news

АТБ «Асака банк» Андижон филиали бошқарувчиси ва мазкур филиал кредит бўлими бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, улар Андижон шаҳар, Юксалиш кўчасида 5 қаватли турар жой биноси қурилиши учун «Ш. ифори» МЧЖга ажратилган 2.960.000.000 сўм кредит маблағлари мақсадли сарфланмасдан ўзлаштириб юборилишига сабабчи бўлганликда айбланмоқда.

Шундан келиб чиқиб, банк филиали (эндиликда собиқ) мутасаддиларига нисбатан Жиноят кодекси(ЖК)нинг 207-моддаси («Мансабга совуққонлик билан қараш») 1-қисми ва 205-моддаси («Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш») 2-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган.

Ўз навбатида «Ш. ифори» МЧЖ раҳбари М.Ш.га ЖКнинг 167-моддаси («Ўзлаштириш») 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг