Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автомобилларни ижарага бериш осонлашади

Автомобилларни ижарага бериш осонлашади

Фото:«Xabar.uz»

Қонунчилик палатаси мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. 

Унда автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда.

Бу каби шартномалар оддий ёзма шаклда тузилиши мумкинлиги белгилаб берилмоқда.

Депутатлар таъкидлашича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ муносабатлар енгиллашади, ижара бозори ривожланади. Шунингдек, автомототранспорт воситаларини ижарага бериш соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчилигининг олди олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг