Банк ходимлари банкомат маблағларини ўзлаштирди
Жарқўрғон туманида банкоматларга ажратилган йирик миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки банк хизматлари маркази собиқ шўъба мудири Т.С. ўзига бириктирилган банкоматларга ажратилган 262,5 миллион сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлган.
Шунингдек, ушбу марказ назоратчи кассири С.Н. ҳам 132,8 миллион сўм маблағни ўзлаштиргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонуний чоралар кўрилиши таъминланиши маълум қилинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter