Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга «кесилди»

Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга «кесилди»

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди аппеляция судлов ҳайъатининг 13 декбрь кунги суд мажлисида Эмине Караманова (Ленара Мираахмедова)га нисбатан қуйи инстанция судининг 7,5 йиллик қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли А.Ташанов маълум қилди.

47 ёшли блогер Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139- (Туҳмат), 140- (Ҳақорат) ва 165- (Товламачилик) моддалари билан айбланган.

Тергов органи томонидан блогерга қўйилган ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растарата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш) ва 228- (Ҳужжатларни қалбакилаштириш) айби унинг зиммасидан чиқариб ташланган.

Товламачилик эпизоди бўйича жабрланувчи Янгийўл тумани ҳокимлиги мутасаддисидир.

Блогер жазо муддатини умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг баҳорида ижтимоий тармоқ фаоли Эмине-Лемара Мирзааҳмедова ҳибсга олингани хабар қилинганди. Унинг қўлга олиниши ОАВдаги блогерлик фаолиятига алоқадор эмас, дейилганди ИИББ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг