Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода мудҳиш жиноят: эркак ёш хотинининг қотилига айланди

Бухорода мудҳиш жиноят: эркак ёш хотинининг қотилига айланди

Бухоро туманидаги Работак маҳалласида яшовчи 50 ёшли фуқаро А.Д. қонуний никоҳидаги 24 ёшли хотини Р.К.ни пичоқлаб ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.

Аёл унинг учинчи хотини бўлган.

Маҳалла фаолининг «Xabar.uz»га билдиришича, марҳума Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидан бўлган. У 2019 йилда биринчи турмушидан ажралиб, А.Д. билан қонуний никоҳда яшаб келаётган бўлган.

«А.Д.нинг қонуний никоҳида бўлган биринчи турмуш ўртоғи О.Т. 2018 йилда вафот этган эди. У бир йилча Бухоро шаҳрилик аёл Н.К. билан никоҳсиз яшаб келди. Бироқ, орадан кўп ўтмай, 1 нафар вояга етмаган фарзанди билан ажрашди ва бирор бир меҳнат ёки иш билан банд бўлмагани боис, турли баҳоналар билан фарзандига алимент тўламай юрди. 2019 йилда эса қашқадарёлик аёлга уйланиб, қонуний никоҳига олди. Ўрталарида 1 нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Афсуски, А.Д.нинг ҳеч қаерда ишламаслиги рўзғорда анча муаммоларни келтириб чиқарган», — деди шахсини таништиришни истамаган маҳалла фаоли.

Р.К. оиладаги етишмовчилик сабабли Работак маҳалласидаги кафелардан бирида ишлашга мажбур бўлган. А.Д. эса турмуш ўртоғини ўринсиз рашк қилиб, ҳар кун ишхонасига бориб, жанжал кўтариб келаверган. Айниқса,  Р.К.нинг қайнопаси С.М.нинг қўл телефонига «келинингиз бегона эркаклар билан юради» дея жўнатилган асоссиз расмлар А.Д.нинг ғазабини баттар қўзғатган. У жаҳл устида кафега борган ва хотини билан жанжаллашган. Жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан Р.К.нинг чап бел соҳасига оғир тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган. Аёл воқеа жойида вафот этган.

Бухоро вилоят прокуратураси ахборот хизматининг билдиришича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг