Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мурод Хонтўраевга ҳужум қилган «ниқоблилар»га ҳукм ўқилди

Мурод Хонтўраевга ҳужум қилган «ниқоблилар»га ҳукм ўқилди

Фото: «YouTube»

Спортчи Мурод Хонтўраевнинг офисига бостириб бориб, унга совуқ қурол билан тан жароҳати етказган ниқобли босқинчилар қўлга олиниб, суд қилинаётгани ҳақида илгари хабар бергандик.

Бугун мазкур жиноят иши бўйича судланувчиларга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати вакили Азиз Обидов маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Акмал Эргашев раислигида ўтган суд ҳукмига кўра, судланувчилар:

С. Акбаров (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта-махсус, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган) 6 йил 3 ой муддатга;

И. Абдулаҳатов (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта-махсус, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган) 6 йил 3 ой муддатга;

С. Фатхуллаев (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта-махсус, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган) 6 йил муддатга;

О. Садыков (1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, оилали, муқаддам судланган) 6 йил муддатга;

Ж. Сайназаров (1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, оилали, муқаддам судланмаган) 3 йил муддатга;

С. Ваденов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, бўйдоқ, муқаддам судланган) 6 йил 3 ой муддатга;

Т. Азизов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланган) 6 йил 3 ой мудддатга озодликдан маҳрум этилди.

Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «е», «к» бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди.

Қайд этиб ўтамиз, юқоридаги жиноят 2018 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Тошкент савдо маркази» мажмуаси биносининг биринчи қаватидаги офисда фуқаролар М. Хонтўраев, С. Зуннунов ва И. Саидовга нисбатан содир этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг