Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мувад-видео» раҳбарига нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилинди

«Мувад-видео» раҳбарига нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилинди

Фото: «Xabar.uz»

«Мувад-видео» студияси раҳбари Абдушукур Исломовга нисбатан чиқарилган ҳукм куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан бекор қилинди. Жиноят иши энди Тошкент шаҳар судида яна бошқатдан кўриб чиқилади. «Яна» дейилаётганининг сабабики, мазкур жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукм биринчи марта бекор бўлаётгани йўқ.

Гулнора Каримова «командаси» билан «йўллари кесишгани» сабаб 2013 йилда бор-бурди мусодара қилинган ҳолда 12 йилга озодликдан маҳрум этилган Абдушукур Исломов ва унинг икки акасига нисбатан чиқарилган ҳукм 2016 йилнинг кузида Олий суд томонидан бекор қилинганди. Қайта ўтказилган суд жараёнида дастлабки терговда қўйилган «шода-шода» айбловлар анча енгиллатилган бўлса-да, амалда ҳеч нима ўзгармаганди. Яъники, «алихўжа-хўжаали...» Ўта-ўта баҳсли айбловлар билан жавобгарликка тортилиб, том маънода кўчада қолдирилган Исломовларнинг кейинги икки йилда бош урмаган даргоҳи қолмади, ҳисоб.

Ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати «Исломовлар иши»ни жиддий равишда тафтиш қилиб, хулосага келди: чиқарилган суд актларида камчиликлар етарли, баҳсли ҳолатлар кўп, уларга фақат суд тергови йўли билангина узил-кесил аниқлик киритиш мумкин, баски, ҳукм бекор қилиниб, «дело» жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юборилсин.

Шундай қилиб, ака-ука Исломовларга нисбатан чиқарилган айблов ҳукми иккинчи марта бекор қилинмоқда.

Янги таркибдаги судлов ҳайъати мазкур жиноят иши бўйича қандай тўхтамга келади — бу энди яқин келажакдаги иш.

Эслатиб ўтамиз, Абдушукур Исломовнинг бошига тушган кўргуликлар ҳақида қатор электрон нашрларда, жумладан, «Xabar.uz»да ҳам «Сеними, шошмай тур?!» сарлавҳали танқидий-таҳлилий мақола эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг