Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўн нафар судья интизомий жавобгарликка тортилади

Ўн нафар судья интизомий жавобгарликка тортилади

Фото:«Xabar.uz»

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида 10 нафар судьяни интизомий жазога тортишга розилик берилди.

Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар қилди. 

Уларнинг барчаси одил судловни амалга ошириш чоғида қонунчиликни бузгани, шунингдек, суд ишини ташкил этишдаги бепарволиги учун шундай чорага лойиқ, деб топилди. Жазоси нақд бўлганларнинг 7 нафари фуқаролик, 2 нафари жиноят ва 1 нафари иқтисодий ишлар бўйича судлар судьялари ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг