Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилади

Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилади

23 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ўзбошимчалик билан қурилган уйларга ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштиришни назарда тутмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, 2024 йил 5 август куни қабул қилинган Қонун фуқароларнинг йиллар давомида ҳал бўлмай келган уй-жой ва ерга доир муаммоларига ечим бўлди. Бироқ, Қонун амалиётида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати туғилган.

Лойиҳага кўра, энг муҳим янгиликлардан бири — 1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 150 кундан 50 кунга қисқартирилмоқда.

  • Ваколатли ташкилотлар — 20 кун
  • Жамоатчилик муҳокамаси — 10 кун
  • Адлия органлари — 20 иш куни

Бу ўзгариш Қонуннинг 2028 йил 1 январгача амал қилишини инобатга олган ҳолда қабул қилинмоқда.

Шунингдек, амалиётда ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган энг катта муаммолардан бири — солиқ ва тўлов масаласи эди.

Ҳозирда 243 мингдан ортиқ объектда солиқ қарзи бор ҳамда улар Қонун доирасида ҳал бўлмай қолмоқда.

Шу сабабли қуйидаги таклифлар илгари сурилди:

  • cолиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин;
  • 1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50 фоиз чегирма;
  • тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг