Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда архив ходимлари қатъий ҳисобда турган ҳужжатларни «макулатура»га пуллаб юборди

Қашқадарёда архив ходимлари қатъий ҳисобда турган ҳужжатларни «макулатура»га пуллаб юборди

Яккабоғ тумани давлат архивида электрон нусха яратиш оператори Х. Р. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йил 13 ноябрь куни соат 18:00 ларда давлат архиви томонидан сақловга олинган ва қатъий ҳисобда турган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг 2016-2018 йиллардаги жами 3031 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари йўқолганини маълум қилган.

Ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Яккабоғ туман давлат архивчиси Қ. Д. ва архив хўжалик гуруҳида шартнома асосида ишловчи А. Ж.лар томонидан 3031 дона иш ҳужжатлари эски қоғоз йиғувчиларга сотиб юборилгани аниқланган ва улардан 349 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг