Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда беш эркак 26 ёшли қизнинг номусига тегди

Қашқадарёда беш эркак 26 ёшли қизнинг номусига тегди

Ушбу жиноятнинг қисқача тафсилоти билан танишган киши ҳам нафратланади, ҳам ҳайратланади, деб ёзади Postda.uz интернет нашри.

Нафратланарлиси шуки, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи ўттиз ёшдан ошган беш нафар фуқаро жорий йилнинг октябрь ойида, тунги соат 1.30 да кўчада кетаётган 26 ёшли М. Т.ни мажбурлаб машинага ўтқизиб, овлоқ жойга олиб боришади ва номусига тегишади.

Ҳозирги кунда жиноятчиларнинг барчаси ушланиб, ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳайратланарлиси эса, воқеа ярим тунда содир этилган. Ҳақли савол туғилади: ёш қизнинг шу пайтда сабабсиз кўчада юришига ота-онаси қандай йўл қўйиб берди экан. Бу ҳам оилада тарбия масаласига эътиборсизликдан бири эмасми? Бу каби саволлар кўп. Лекин бу сингари саволларни жиддий ўйлаб кўрмасликнинг оқибати жиноятлар келиб чиқишига сабаб эмасми?!", деб ёзади нашр.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг