Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда хавфли рецидевистга нисбатан ҳукм ўқилди

Қашқадарёда хавфли рецидевистга нисбатан ҳукм ўқилди

Фото: Тергов департаменти

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Ғузор туман суди томонидан талончилик жинояти содир этганлиги учун 31 ёшли хавфли рецидивист С.Сардорга нисбатан ҳукм эълон қилинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ғузор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан аниқланишича, муқаддам судланган хавфли рецидивист С.Сардор, ўзганинг мулкини жиноий йўл билан қўлга киритиш мақсадида эр-хотин З.М. ва Х.Т.ларга 10 дона тикув машиналарини танишлари орқали 10.000.000 сўм эвазига сотиб олиб беришга келишиб, унинг яшаш хонадонига полиэтилен пакетга солинган 10.000.000 сўм пуллар билан келган З.М.ни итариб юбориб, қўлидаги пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари жараёнида С.Сафаров ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Сардорга нисбатан шу модда билан айблов эълон қилинган ва «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суд ҳукмига кўра айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми «а» банди (хавфли рецидивист томонидан ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) билан айбдор деб топилган ва унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукми қонуний кучга кирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг