Қидирувдаги собиқ проректор бўйича «Нархоз» расмий муносабат билдирди
«Нархоз»нинг собиқ проректори қидирувдалиги ҳақидаги хабарлар юзасидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети расмий муносабат билдирди.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати фуқаро Нодир Идиев проректорликка қадар «Асака банк» АЖ Бухоро вилояти филиалида фаолият юритган ва айнан шу ердаги ишлари сабаб қидирувга берилгани ҳақида маълумот берганди.
Aйни кунларда ижтимоий тармоқ ва интернет саҳифаларида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг собиқ проректори билан боғлиқ ҳолат бўйича турли хабарлар тарқатилмоқда. Ҳаттоки, айрим электрон нашрлар август ойида университет томонидан қидирув эълон қилинганлигини ҳам ёзишга улгурди.
Вазиятга ойдинлик киритиб ўтамиз. Нодир Фозилович Идиев «Aсака банк» AЖ Бухоро вилояти филиалида фаолият юритган давридаги ишлари сабаб қидирувга берилган.
Н.Идиевга қўйилаётган айблов унинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги фаолияти билан боғлиқ эмас.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижтимоий тармоқ фаоллари учун ҳамиша очиқлик тамойили асосида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, уларни ушбу вазият юзасидан (ортиқча бўрттиришларсиз) холис ахборот тарқатишга чорлаб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter