Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сейфидан 1 миллион доллар чиққан» Туробжон Жўраев 13 йилга қамалди

«Сейфидан 1 миллион доллар чиққан» Туробжон Жўраев 13 йилга қамалди

Бугун, 2 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида собиқ ҳоким Туробжон Жўраев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га тасдиқлашича, «Жиноий гуруҳ раҳбари» дея кўрсатилган Туробжон Жўраев ЖКнинг 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан чиқиш) ва 210 (Пора олиш) моддалари билан айбдор деб топилган ва 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Унинг ўринбосари Ўткир Абдуллаев 11 йилга, ҳокимлик бош мутахассиси Баҳодир Хўжақулов 7 йилга, мутахассислар Ботир Абдуллаев 6 йилга ва Тўлқин Сулаймонов 5 йилга (шартли) озодликдан маҳрум қилинди.

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев Самарқанд шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун пудратчилардан жами 2 140 000 АҚШ доллари миқдорида пора олган деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоят кенгашининг 2018 йил 13 июль куни ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасидан озод этилиб, у ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, жиноий ҳаракатларни амалга оширишда айбланиб ушланган ҳокимнинг сейфидан 1 миллион доллар чиққани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг