Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сохта маълумотга ишонган шахс 35 500 АҚШ долларидан айрилди

Сохта маълумотга ишонган шахс 35 500 АҚШ долларидан айрилди

2019 йил 17 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туман ИИБга тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2018 йил 18 май куни Тошкент вилояти Зангиота тумани Ҳамза кўчасида яшовчи У.З. исмли фуқаро Яшнобод туманида яшовчи Р.Х. исмли шахсга бизнес билан шуғулланишни таклиф қилган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кейинроқ у Р.Х.га «Самира Зиё Нур» МЧЖ таъсисчилари таркибига киритилганлиги ҳақидаги қалбаки маълумотномани кўрсатиш орқали ундан 35 500 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, У.З. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг