Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Спортчи Жамшид Кенжаевни ўлдирганликда айбланаётганларга нисбатан суд жараёни бошланди

Спортчи Жамшид Кенжаевни ўлдирганликда айбланаётганларга нисбатан суд  жараёни бошланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўтган йилнинг 8 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, А.Қодирий кўчаси, 1-а-уйда жойлашган «Aurum» тунги клуби кириш эшиги олдида мудҳиш жиноят юз бергани ҳақида ўз вақтида хабар берилган эди. Ўша кунги мудҳиш жиноят натижасида эркин курашчи Жамшид Кенжаев вафот этганидан ҳам кўпчиликнинг хабари бор.

Жамшид Кенжаев.

Бугун  жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида айни шу жиноят юзасидан айбланаётганларга нисбатан суд жараёни бошланди.  Унда тўрт нафар судланувчи (Шодали Қиличов, Саидазим Камолдинов, Алижон Хамраев ва Жаҳонгир Ёрқулов) «безорилик» ва «қасддан одам ўлдириш»да  айбланмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А.Нишонов ва М.Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.

Суд мажлисининг биринчи кунида иштирокчиларининг ҳозир бўлгани текширилди, суд таркиби, томонлар эълон қилинди. Шунингдек, судланувчиларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. Бу борадаги барча процессуал ҳаракатлар амалга оширилгач, суд тергови бошланганди. Бунда давлат айбловчиси айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Судланувчиларнинг кўрсатмалари тингланди.

Суд жараёни давом этмоқда.

Суднинг кейинги мажлиси 23 январь соат 11.00 га белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг