Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суд мажлиси баённомасида асл ҳолат акс этяптими?

Суд мажлиси баённомасида асл ҳолат акс этяптими?

Фото: «Xabar.uz»

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси Воҳиджон Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан шаҳар ва туман судлари фаолияти ўрганиб чиқилганди.

Таҳлиллар кўрсатяптики, тизим фаолиятида камчиликлар етарли экан. Бу, айниқса, ҳужжатларни юритишда кўзга яққол ташланмоқда. Яъни, суд мажлиси котиблари томонидан ёзилаётган суд мажлиси баённомаларида жиддий процессуал, имловий ва мазмун жиҳатидан хатоларга йўл қўйилмоқда. Судланувчи, жабрланувчи ва судда иштирок этувчи бошқа иштирокчиларнинг кўрсатмалари тушунарсиз, юзаки баён этилаётгани-чи?! Ҳатто, судья, прокурор, адвокат томонидан берилган саволлар ҳам баённомада ўз аксини топмаётган ҳолатлар учраб турибди. Ҳолбуки, баённома муҳим ҳужжат ҳисобланиб, унда суд мажлисидаги ҳолатлар борича акс этиши керак. Чиқариладиган суд ҳужжатларининг холис, асосли ва қонунийлигида суд мажлиси баённомаси алоҳида аҳамият касб этади.

Камчиликларни бартараф этиш учун нима қилиш керак? Вилоят суди бунинг ҳам чорасини топишга ҳаракат қилибди. Яъни, вилоят суди томонидан «Жиноят ишлари бўйича судларда юритиладиган суд мажлиси баённомалари намуналари» қўлланмаси тайёрланди. Ишчи гуруҳининг таҳлил натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда мазкур қўлланма ҳар бир шаҳар ва туман судларига тарқатилди.

Демак, ҳаракат бор. Натижани эса вақт кўрсатади.

                                                     Зиё СИРОЖ, журналист
Андижон

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг