Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судьяларнинг олий малака ҳайъатига раис сайланди

Судьяларнинг олий малака ҳайъатига раис сайланди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов Судьяларнинг олий малака ҳайъати раиси этиб сайланди.

Судьялар олий кенгаши матубот хизмати хабарига кўра, шу ҳақдаги Олий суд Пленуми қарори билан Олий суднинг тўққиз нафар  судьяларидан иборат Судьяларнинг олий малака ҳайъати таркиби ҳам тасдиқланди.

Маълумот учун: Судьяларнинг малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашади.

Судьяларнинг олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан Судьялар олий малака ҳайъатининг раиси, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг