Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Табиатни талаш қимматга тушди

Табиатни талаш қимматга тушди

Навоий вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Томди туман бўлими томонидан навбатдаги тунги тезкор рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида туманнинг “Аяқудуқ” ОФЙ ҳудудида экологик қонунбузарлик ҳолати фош этилди.

Текширув жараёнида фуқаро Ж.A.га тегишли, давлат рақам белгиларисиз “Газ-53” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилди. Автомашина юкхонасида жами 5 куб метр саксовул буталари борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, ушбу саксовуллар ноқонуний равишда қўпориб олиниб, сотиш мақсадида ташилаётган бўлган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 10 миллион 300 минг сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга етказилган зарар 29 миллион сўм этиб ҳисобланди ва ушбу маблағни ундириш белгиланди.

Мусодара қилинган саксовуллар кам таъминланган оилаларга беминнат тарқатилди.

Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг