Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тез ёрдам» ходими қўлга олинди

«Тез ёрдам» ходими қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентда беморга жинсий тегажоқлик қилганликда гумонланган «Тез ёрдам» ходими ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот котиби Нилуфар Исохонова маълум қилди.

Қайд этилишича, «Тез ёрдам» ходимига нисбатан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 1-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши очилган.

Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

Ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам муносабат билдирди.

«Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам хизмати ходимининг чақирув манзилида беморга номақбул хатти-ҳаракатлар қилгани айтилаётган хабарлар тарқалди.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилмоқда. Унинг натижалари юзасидан батафсил хабар берилади.

Вазиятга аниқлик киритилмагунча жамоатчилик вакилларидан масалани турлича талқин қилмасликларини сўраймиз», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг