Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тонировка» ёз ойлари учун арзонроқ тарифларда бўлиши мумкин

«Тонировка» ёз ойлари учун арзонроқ тарифларда бўлиши мумкин

ИИВ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритишга доир қарор лойиҳасини тайёрлади.

Унга кўра, жумладан, фуқароларга қўшимча қулайлик сифатида йилнинг иссиқ мавсумида М1 тоифага оид автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун бериладиган қисқа муддатли рухсатномани расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Лойиҳага мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган қисқа муддатли ҳамда 1 йил муддатга бериладиган рухсатномалар берилиши таклиф этилиб, М1 тоифага оид автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун бериладиган қисқа муддатли рухсатнома бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун — БҲМнинг бир баравари миқдорини ва Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — БҲМнинг беш баравари миқдорини ташкил этиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, қисқа муддатли рухсатнома учун тўлов рухсатнома расмийлаштирилган санадан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шунга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорининг 2-банди «а» кичик бандига ҳамда «в» кичик бандига юқоридаги топшириқ ижросини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. 

Манба: regulation.adliya.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг