ДХХ ва Департамент Тошкентда биткоин сотган шахсларни ушлади
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Қайд этилишича, фуқаро Д.К. «Р.» исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, рақамли крипто валюта савдоси билан ноқонуний шуғулланиб, 1В (биткоин) электрон пул бирлигини 49 670 АҚШ долларига баҳолаб, 0,45 (биткоин) электрон пул бирлигига ўзининг 5 фоиз устама фойдасини қўшиб ҳисоблаб 0,45 (биткоин) электрон пул бирлигини келишилган «электрон ҳамён»га ўтказиб бериб, эвазига харидордан 23 400 АҚШ доллари ва 800 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.К. ва «Р.» исмли шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter