Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда уч ёшли боланинг қотилига ҳукм ўқилди

Тошкентда уч ёшли боланинг қотилига ҳукм ўқилди

Ўзи билан қонуний никоҳсиз яшаб келаётган аёлнинг аввалги турмушидан туғилган фарзандини ваҳшийларча ўлдирган шахс ушлангани хабар қилинганди.

Бугун, 29 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С. М.га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. М. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж» бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми «б», «г», «ж», «р» бандлари, 219-моддаси 2-қисми ва 251-1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шу билан бирга Жиноят кодексининг 50-моддаси 9-қисмига асосан судланувчига тайинланган жазонинг дастлабки 4 йилини турмага қамаш тариқасида ва қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг