Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик қўлга олинди

Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик қўлга олинди

Иллюстратив фото

Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик фуқаро Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида қўлга олинди.

Полиция маълумот беришича, қидирувдаги шахс Оқтўба вилоятининг «Жайсан» темирйўл ўтиш пунктида ушланган. У гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний олиб ўтганлиги учун Молдова ИИВ Интерпол миллий марказий бюроси томонидан қидирувга берилгани айтилмоқда.

«Гумонланувчи 2013 йилда бошқа шахслар билан биргаликда наркотик моддаларни халқаро етказиб беришни ташкил қилган. У Молдовага кирмоқчи бўлганида ёнидан 46 грамм героин чиққан», — дейилади полиция баёнотида.

Қўлга олинган шахс вақтинча сақлаш изоляторида ушлаб турилибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


Изоҳлар мавжуд эмас