Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

MyGov иловасини юклаб олишлар сони 3 миллиондан ошди

MyGov иловасини юклаб олишлар сони 3 миллиондан ошди

MyGov иловаси тобора кўпроқ юртдошларимиз эътиборини қозонмоқда. Сўнгги бир неча ой ичида юклаб олишлар сони 3 миллиондан ошди! Бу ўсишнинг 83% Андроид, 17% iOS қурилмаларига тўғри келади.

Фойдаланувчиларимиз фикри биз учун муҳим. Илованинг қулай ва фойдали эканлиги улар томонидан юқори баҳоланмоқда: Андроидда 4,7 ва iOSда 4,8 балл!

MyGov  иловасини нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам фаол юклаб олишлар кузатилмоқда. Энг кўп юклаб олишлар – Россия (129 минг), Қозоғистон (15,6 минг) ва Туркия (15 минг)да.

Илованинг оммалашиши ундаги кенг имкониятлар билан боғлиқ. 330 дан зиёд электрон хизматлар, 3800 дан ортиқ тўлов турлари, 10 дан ортиқ хабарнома турлари, биометрик идентификация, коммунал тўловларни амалга ошириш ва 40 дан зиёд маълумотномаларни юклаб олиш имконияти – буларнинг барчаси фуқаролар ҳаётини осонлаштириш учун йўлга қўйилган.

my.gov.uz – бу давлат хизматларидан фойдаланишнинг энг қулай ва тезкор усули!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг