Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон ҳокими гумондордан айбланувчига айланди

Андижон ҳокими гумондордан айбланувчига айланди

Жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушлангани хабари берилганди.

Унда амалдорга қандай эҳтиёт чораси қўллаш масаласи 48 соатда ҳал этилиши алоҳида қайд этилганидан бохабарсиз.

Бугун Б. Ҳайдаровга нисбатан суд  ажрими билан  «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланди.  Айни хабарни  «Xabar.uz» манбаси тасдиқлади.

Ҳокимнинг расман қамоққа олиниши унга нисбатан айб эълон қилинганини англатади. Айтилишича, у жуда кўп миқдорда  ўзганинг мулкини талон-торож қилишда (Жиноят кодексининг 167-моддаси) айбланмоқда.

Яна бир гап: шахснинг қамоққа олиниши уни эгаллаб турган лавозимдан четлатишни тақазо этади. Ҳозирча Андижон шаҳар ҳокими Б. Ҳайдаров вазифасидан озод этилгани ҳақида расмий хабар берилгани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг