Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда икки йилда 34 та йирик туризм объекти ва 200 та меҳмонхона қурилади

Ўзбекистонда икки йилда 34 та йирик туризм объекти ва 200 та меҳмонхона қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида яқинда мамлакат ҳудудларида сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган икки йиллик йирик дастур қабул қилингани маълум қилинди. Унга кўра, 34 та йирик туризм объекти ва 1 мингдан ортиқ жойлаштириш воситалари барпо этилади. Жумладан, 200 та янги меҳмонхона қуриш режалаштирилган.

Мисол сифатида Паркент туманида яқин кунларда очилиши кутилаётган «Kumushkon resort» туризм мажмуаси келтирилди. Қайд этилишича, ушбу объект қурилишида 98 фоиз маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган.

Президент ҳудуд раҳбарлари олдига барпо этилаётган меҳмонхоналарда маҳаллий материаллар улушини камида 95 фоизга етказиш вазифасини қўйди.

Шунингдек, лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 119 минг тоннадан 150 минг тоннага, сантехника маҳсулотлари 1,5 миллион донадан 2 миллион донага етказилади. Шунингдек, ПВХ қувур ва фитинглар ишлаб чиқариш 255 минг тоннадан 300 минг тоннагача оширилади.

Бундан ташқари, гулқоғоз ишлаб чиқариш ҳажмини 6 миллиондан 7,5 миллионга, декоратив панеллар ишлаб чиқаришни эса 15 миллион квадрат метрдан 18 миллион квадрат метрга етказиш вазифаси белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг