Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир йилда салкам 900 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Бир йилда салкам 900 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида республика корхоналари томонидан 885 818,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Саноат ишлаб чиқариш индекси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,8 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида ишлаб чиқарадиган саноатнинг улуши 85,1 фоизни, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноати 7,6 фоизни, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш 6,8 фоизни, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш 0,5 фоизни ташкил этди.

Саноат ишлаб чиқариши ўсишининг асосий омили бўлиб ишлаб чиқарадиган саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,7 % га ўсди. Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатида физик ҳажм индекси 5,5 % га, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда 5,3 % га ҳамда тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида 1,9 % га ошганлиги кузатилди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарадиган саноатида резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 127,2 %), шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь- декабрь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 111,1 %) ҳажми ошди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хом нефт ва табиий газ ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 97,8 %), машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан 86,8 %) ҳажми пасайиши кузатилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг