Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биржада ун нархида пасайиш кузатилди

Биржада ун нархида пасайиш кузатилди

Фото: Xabar.uz

Ўтган ҳафта, 30 март – 5 апрел кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 50 560 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,1 фоизга ошган.

Қайд этилишича, кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 23 912 та битим тузилди.

Жумладан, биржа савдолари орқали 18 345 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 669 тоннани ташкил қилди. Бир тонна уннинг кунлик ўртача нархи 3 млн 909,4 минг сўмдан 3 млн 855,3 минг сўмгача пасайди.

Шунингдек, биржа савдоларига 3 017 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 603 тоннани ташкил қилди. Бу даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 млн 14,6 минг сўмдан 15 млн 885,4 минг сўмгача пастлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг