Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бюджет пулини ноқонуний сарфлаган ташкилотлар рейтинги тақдим этилди

Бюджет пулини ноқонуний сарфлаган ташкилотлар рейтинги тақдим этилди

Фото:«Xabar.uz»

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти 2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ҳисоботини эълон қилди. 

Унга кўра назорат 211,2 млрд.сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 192,3 млрд.сўми бюджетга тикланиши таъминланди.

Ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар қуйидагиларни ташкил этди:

Халқ таълими вазирлиги тизимида 248 та назорат тадбирларининг 198 тасида 43,3 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракга (9,4 млрд.сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 4,6 мартага ошган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 275 та назорат тадбирларининг 212 тасида 23,3 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракга (7,9 млрд.сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 2,9 мартага ошган.

Мактабгача таълим вазирлигида 289 та назорат тадбирларининг 242 тасида 41,2 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракга (5,4 млрд.сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 7,6 мартага ошган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 116 та назорат тадбирларининг 111 тасида 22,4 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 135,4 млн.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган).

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида ўтказилган 42 та назорат тадбирларининг 36 тасида 16,1 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 767 млн.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган).

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги (3,3 млрд.сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (3 млрд.сўм), Бандлик ва меҳнат муносабатлари (2,7 млрд.сўм), Сув хўжалиги (2,5 млрд.сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (2,2 млрд.сўм) вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (2,7 млрд.сўм) ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Бундан ташқари, ҳокимиятлар (3,4 млрд.сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (2,9 млрд.сўм), ҳокимиятлар ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари (34,2 млрд.сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг